13–17 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуаси кикбоксинг бўйича “Uzbekistan open” III халқаро турнирига мезбонлик қилди.
Бутунжаҳон кикбоксинг ассоциацияси (WAKO), Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Кикбоксинг ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган анъанавий мусобақада жаҳоннинг 30 га яқин мамлакатидан мингдан ортиқ кикбокс усталари куч синашди.
Беш кун давомида кикбокс мухлислари “point fighting”, “lite contact”, “kik lite”, “lou kik”, “ful contact” ва “K1” йўналишларида кечган шиддатли жанглар гувоҳи бўлишди.
Халқаро турнирда ИИВ Академияси курсантлари ҳам муносиб иштирок этиб, совриндорлар сафидан жой олишди. Жумладан, терма жамоамиз аъзоларидан Азизбек Ҳошимов (91 кг вазн) олтин, Маҳмуджон Давуров (+91 кг вазн) кумуш ҳамда Асадбек Муродов (71 кг вазн) бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақа якунида барча совриндорлар тантанали равишда тақдирланди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати