Юртимизда киберспортни ривожлантириш ва ёшлар ўртасида оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги академиясида ўтказилган галдаги мусобақада кундузги таълим ўқув курсларидан 22 та жамоа қатнашди. Жамоалар киберспортнинг “Counter Strike” туридан ўзаро беллашдилар.
Қизиқарли кечган мусобақада 3-ўқув курсининг иқтидорли ёшларидан таркиб топган жамоа ғолибликни қўлга киритди. Қолган ўринлар 1 ва 2-ўқув курслари жамоаларига насиб этди.
Ахборот технологиялари кафедраси ташаббуси билан ўтказилган мусобақа сўнггида курсантларни киберспортнинг энг оммалашган турларига кенг жалб қилиш муҳимлиги таъкидланиб, жамоаларга дипломлар топширилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати