Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кибержиноятларни тергов қилишга бағишланди

18 Феврал 2026, 12:39

80

Осиё полиция таълим муассасалари ассоциaцияси (APTA)га аъзо таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун онлайн машғулот ташкил қилинди.

Маълумки, халқаро ташкилотнинг ўтган йил Индонезияда бўлиб ўтган йиғилишида ҳамкорлар ўртасида манфаатли алоқалар ва тажриба алмашинувини кенгайтириш, долзарб йўналишларда ўқув курслари ташкил этишга келишиб олинган эди.

ИИВ академияси томонидан ўтказилган галдаги машғулотда Малайзия, Хитой, Жанубий Корея, Индонезия, Покистон, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг турдош олий муассасалари вакиллари қатнашди.

Онлайн мулоқот тарзида ўтган машғулотда иштирокчилар рақамли технологиялар ва сунъий интеллект ёрдамида содир этилаётган жиноятлар, уларни тергов қилишнинг процессуал хусусиятлари, бу борада юзага келаётган айрим муаммолар, ривожланган мамлакатларда йўлга қўйилган илғор тажрибалар, таълим жараёнига татбиқ этилиши зарур бўлган ёндашувлар ҳақида фикр алмашдилар.

Тадбир якунида кўп томонлама тажриба алмашинувини изчил давом эттиришга келишиб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech