Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Кибержиноятлар ва рақамли криминалистика

29 Декабрь 2022, 06:12

1424

28 декабрь куни Ички ишлар вазирлиги академияси ва Қозоғистон Республикаси ИИВ Олмаота академияси билан ҳамкорликда онлайн машғулот ўтказилди. Унда Криминалистик экспертизалар кафедраси профессор-ўқитувчилари ва кундузги таълим бакалавриатининг “эксперт-криминалистика фаолияти” ихтисослик йўналиши курсантлари иштирок этди.

Олмаота академияси вакиллари кибер маконда юзага келаётган таҳдидлар, глобал интернет тармоғининг ижобий ва салбий томонлари, киберхавфсизликни таъминлашда қўлланилаётган замонавий дастурлар, ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг олди олиш йўллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун IT бўйича мутахассислар тайёрлаш, кибержиноятларга қарши курашишда рақамли криминалистиканинг ўрни, соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига батафсил тўхталиб ўтишди.

Видеомулоқот чоғида ИИВ Академиясида эксперт-криминалист мутахассисларни тайёрлаш, илмий тадқиқот ишлари натижаларини амалиётган жорий этиш, назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech