Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Кибержиноятлар қанчалик хавфли?

18 Апрель 2024, 09:04

667

Ички ишлар вазирлиги академиясида бўлиб ўтган илмий-амалий конференцияда кибержиноятларнинг олдини олиш ва фош этишнинг замонавий усуллари ҳақида сўз борди.

Манфаатдор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда соҳа мутахассислари, олимлар, тадқиқотчилар, курсант ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда кибер маконда содир этилаётган жиноятлар тенденцияси ўсиб бормоқда. Ушбу глобал муаммога ечим топиш учун киберхавфсизликни таъминлаш механизмларини такомиллаштириш зарур. Бу борада хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, илғор ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш, энг муҳими, кибержиноятларнинг олдини олиш ва фош этишнинг замонавий усулларини қўллаш муҳим.

Тадбирда ИИВ Киберхавфсизлик маркази, Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент ахборот технологиялари университети, Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари сўзга чиқди.

“Кибержиноятларга қарши курашишда халқаро ҳамкорлик”, “Кибержиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари”, “Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилаётган фирибгарлик ва ўғирлик жиноятларининг тавсифи”, “Кибержиноятларни тергов қилиш жараёнида криптоактивларни тадқиқ этиш” мавзуида маърузалар қилинди. Соҳадаги ютуқ ва муаммолар юзасидан фикр алмашилиб, долзарб таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech