Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Касбий етуклик гарови

05 Октябрь 2023, 10:10

985

Ички ишлар органлари тизимида ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг самарали тизими амалиётга татбиқ қилинган.

Мазкур тизим асосида Ички ишлар вазирлиги академиясида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунда спортнинг яккакураш ва бошқа турларини ривожлантириш орқали ходимларнинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўқув муассасасида ходимларнинг спорт билан шуғулланиши ва ўз устида ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Ҳафта давомида ўтказилаётган машғулотлардан ташқари, турли тўгараклар фаолиятининг йўлга қўйилгани шахсий таркиб аъзолари учун хизматдан ажралмаган ҳолда касбий тайёргарликни ошириб бориш, белгиланган вазн кўрсаткичларини меъёрда сақлаш имконини бермоқда.

Айтиш жоизки, тизим самарадорлигини ошириш мақсадида ходимларга малака тоифаларини беришнинг янги мезонлари жорий қилинган. Жисмоний тайёргарлик синовларининг ушбу мезонлар асосида қабул қилинаётгани айни йўналишдаги ишлар самарасини оширмоқда.  

Кадрлар бўлими бошлиғи, подполковник Фахриддин Андамуродовнинг таъкидлашича, ортиқча вазнга эга ходимлар учун қўшимча машғулотлар ўтказилмоқда. Тиббиёт ходимлари тавсияси билан уларга овқатланиш рациони бўйича тавсиялар берилган. Юқоридагилар натижасида шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлиги доимий равишда мониторинг қилиб борилмоқда.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech