Амалдаги кодексга биноан, ички ишлар органи ходимлари ўз хизмат вазифаларини юксак профессионал даражада бажариши, билим ва касбий кўникмаларини доимий равишда такомиллаштириб бориши керак.
Касбий маҳоратнинг асосий йўналишларидан бири эса юқори жисмоний тайёргарлик саналади. Тизимнинг барча соҳавий хизматларида бўлганидек, ИИВ Академиясида ҳам ходимларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ходимлар билан тасдиқланган жадвал асосида спортнинг югуриш ва якка кураш турлари бўйича машғулотлар олиб борилмоқда. Ҳар бир машғулот малакали мутахассислар томонидан ўтказилиб, ҳафта якунида бошланғич синовлар қабул қилиш тартиби йўлга қўйилган. Бундан ташқари, тренажёр залида яратилган замонавий шарт-шароитлар ходимларнинг қўшимча чиниқиши учун қулай имконият яратмоқда.
Жисмоний ва жанговар тайёргарлик гуруҳи инспектори, капитан Ботир Расуловнинг айтишича, жанговар ва жисмоний тайёргарлик даражасини оширишнинг узлуксиз тизими шахсий таркибнинг хизмат фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати