Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Касбий маданиятни ошириш йўлида

10 Февраль 2023, 08:02

805

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизмати ходимлари учун қисқа муддатли ўқув йиғини ташкил этилди.

Ходимларнинг касбий маданияти ва хизмат тайёргарлигини юксалтириш, фуқаролар билан мулоқот чоғида масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилган ўқув йиғинининг навбатдаги босқичига 50 нафар ходим жалб қилинди.

Малакали мутахассислар ҳамда амалиёт ходимлари томонидан ички ишлар органлари фаолиятининг долзарб вазифа ва йўналишларига бағишланган интерфаол машғулотлар олиб борилди. Жумладан, ИИВ Академиясининг Психологик таъминлаш маркази бошлиғи, подполковник Илҳомали Калонов “Мулоқот ва муомала психологияси”, “Стресс вазиятларда ўзини-ўзи бошқаришнинг психологик омиллари”, “Фуқаролар билан психологик алоқа ўрнатиш усуллари”, “Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар билан ишлаш методлари”, “Ходимларнинг касбий фаолиятида юзага келаётган низоли ҳолатларнинг олдини олиш” каби мавзуларда тренинг ўтказди.

Мухтасар қилиб айтганда, тизимнинг халқчил фаолиятини таъминлаш йўлидаги изчил ислоҳотлар жараёнида ташкил этилган машғулотлар ходимлар учун фойдали кўникмаларга бой бўлди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech