Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР ОШИРИЛМОҚДА

17 Октябрь 2022, 03:10

763

Шу кунларда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари ва ҳарбий округлар бошқарув аппаратлари ходимлари учун жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналиши бўйича ўқув курслари бўлиб ўтмоқда.

Қисқа муддатли ўқув курслари “барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун” деган устувор ғоя асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, жамиятда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, қонунга итоаткорлик маданиятини шакллантириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тизим ходимларининг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Ички ишлар вазирлиги академияси ўқув базасида ўтказилаётган машғулотларда “Жамоат хавфсизлиги тизимини психологик таъминлаш”, “Жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни таъминлашни ташкил этиш”, “Ўзбекистон Республикасида жамоат тартиби ва хавфсизлгини таъминлаш тизими ва фаолиятининг ҳуқуқий асослари”, “Жамоат хавфсизлиги тизимида ахборот-таҳлил иши”, “Жамоат хавфсизлиги тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлаш”, “Мамлакатда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва мудофаа хавфсизлигини таъминлашнинг жамоат хавфсизлигидаги аҳамияти”, “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш”, “Оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ҳамда хавфсизликни таъминлашни ташкил этиш”, “Фавқулодда вазиятлар ва оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш, мураккаб шароитларда жамоат хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш” каби мавзулар қамраб олинган.

Бундан ташқари, тингловчилар семинар ва амалий машғулотларда иштирок этиб, Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати бригадаси фаолияти билан танишадилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech