Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Кадрлар тайёрлашга илғор ёндашувлар татбиқ қилинади

1 Май 2026, 22:09

69

ИИВ академиясида таълим жараёнларида ички ишлар органлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Унда академия бошлиғи Р. Хатамов, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Р. Султанходжаев, шунингдек ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари бошлиқлари, факультет ва кафедралар раҳбарлари иштирок этди.

Очиқ мулоқотда ички ишлар органлари тизимига татбиқ қилинаётган замонавий ёндашувлар, соҳа учун кадрлар тайёрлашнинг бугунги ҳолати, таълим сифатига қўйилаётган талаблар, назария ва амалиётни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида ички ишлар органлари тизими изчил ислоҳ қилинаётган ҳозирги шароитда таълим жараёнини замон талаблари даражасида такомиллаштириб бориш, кадрларнинг касбий салоҳиятини янада оширишда амалиёт органлари билан ҳамкорликни кучайтириш долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Мулоқотда фаолиятдаги ютуқлар билан бирга, айрим муаммолар ҳам айтиб ўтилди. Факультет, кафедра ва ички ишлар органлари бошлиқлари сўз олиб, таълим самарадорлигини ошириш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Бугунги эҳтиёждан келиб чиқиб, ўқув дастурларини янги йўналишлар билан бойитиш, “курсант – ўқитувчи – амалиёт мураббийи” тизими асосида ўқитиш механизмларини такомиллаштириш, натижага йўналтирилган ёндашувларни жорий этиш, кафедралар ва амалиёт органлари ўртасида тажриба алмашинувини кучайтириш, тизимдаги муаммоларнинг илмий ечимларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech