ИИВ Академияси магистратурасининг “ташкилий-тактик бошқарув” йўналишида таълим олаётган тингловчилар айни кунларда битируволди малакавий амалиётга жалб қилинган.
Вазирлик таркибий тузилмалари ҳамда ҳудудий бўлинмаларида ташкил этилаётган амалиёт даврида тингловчиларга бевосита биринчи раҳбарлар мураббий этиб бириктирилган. Бунда тингловчиларнинг амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларда ички ишлар органлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштиришга оид бошқарув фазилатларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бундан ташқари, тингловчилар жойлардаги сектор ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, алоҳи билан самарали ишлаш, ҳудудларни ривожлантириш, жамоат тартибини сақлаш, ижтимоий профилактикани амалга ошириш, жиноятчиликни жиловлаш бўйича ҳудудлар тажрибасини ўрганиб, ўқиш давомида эгаллаган назарий билимларини қўллаб келаяптилар.
Магистратура тингловчиси, подполковник Нилуфар Гиясованинг айтишича, таълим жараёнида интерфаол ёндашувлар асосида олиб борилган машғулотлар, айниқса бошқарув маҳоратини шакллантиришга қаратилган ўқув курслари малакавий амалиёт давомида зарур касбий билим ва кўникмаларни намоён этишга хизмат қилмоқда.
Айтиш жоизки, жорий йилнинг 3 июнига қадар давом этадиган амалиёт якунлари бўйича ҳар бир тингловчидан синов қабул қилинади. Мазкур синов натижаси асосида улар якуний давлат аттестацияси ва магистрлик диссертацияси ҳимоясига қўйилади.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати