Олимларнинг ҳисоб-китобича, ҳар куни ярим соатдан кўпроқ жисмоний машқлар билан машғул бўлиш организмни сезиларли даражада тетиклаштирар экан.
Демак, бундай машқлар барчамиз, айниқса ички ишлар органлари учун жуда фойдали. Жисмоний тайёргарлик машғулотларини бир маромда ташкил этиш соҳа ходимларининг саломатлигини мустаҳкамлаш билан бир қаторда, хизматга юқори шайлигини таъминлайди.
Бу борада ИИВ Академияси спорт мажмуасида шахсий таркиб учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Ҳафтанинг белгиланган кунлари ўтказилаётган машғулотлар соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, ходимларнинг жисмоний ва жанговар қобилиятини юксалтириб боришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Кадрлар бўлими инспекторларининг таъкидлашича, ходимлар ўртасида спортнинг волейбол, минифутбол, стол тенниси, югуриш ва бошқа турлари бўйича бўйича беллашувлар ҳам ўтказиляпти. Мазкур мусобақалар Академия терма жамоаси учун муносиб номзодларни саралаб олишга хизмат қилмоқда.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати