Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жасорат – чинакам ибрат

12 Январь 2023, 08:01

962

ИИВ Академиясида “Қаҳрамонлар номи барҳаёт!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг ўттиз бир йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Бобур Бобомурод, ички ишлар органи фахрийси, истеъфодаги генерал-майор Ҳабибулла Ҳожиматов, таълим муассасаси ходимлари ва курсантлари иштирок этди.

Тадбирни Академия бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Бобур Дадажонов очиб, мамлакатимиз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашда ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг масъулиятли хизмати борлигини, мазкур тадбир ёшларнинг ҳарбий-ватанварварлик туйғуларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Маънавий-маърифий тадбирда ватан туйғуси, бурчга садоқатли бўлиш ва эл-юрт тинчлиги йўлида хизмат қилишнинг шарафли масъулияти ҳақида сўз борди. Мустақиллик йиллари хизмат вазифасини бажариш чоғида мардларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ёрқин хотираси ёдга олиниб, замонамиз ёшлари буюк аждодларимиз ва она Ватанимиз учун ўз жонини фидо этган замондошларимиздан муносиб ибрат олишлари таъкидланди.

Юртимизни мадҳ этувчи шеърий чиқишлар барчада катта таассурот қолдирди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech