Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жанубий Корея делегацияси ташрифи

26 Ноябрь 2024, 09:11

168

ИИВ академиясига Корея миллий полиция агентлиги ва таълим муассасалари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ташриф аввалида меҳмонлар академия фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Делегация аъзоларига таълим жараёнлари, бакалавриат ва магистратура босқичлари, профессионал кадрлар тайёрлашга ихтисослашган мутахассислик йўналишлари, академиянинг моддий-техника базаси ва замонавий имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Криминалистик экспертизалар кафедраси билан танишиш асносида меҳмонлар назарий ва амалий машғулот хоналари, махсус лабораториялар ҳамда ўқув тезкор-тергов гуруҳи учун мўлжалланган техник воситаларга алоҳида қизиқиш билдирдилар.

Ўзаро мулоқот чоғида таълимдаги илғор ёндашувлар бўйича тажриба алмашиш, рақамли криминалистика йўналишида ўқув курсларини ташкил этиш, илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашилди. Хорижий меҳмонлар икки томонлама алоқалар ривожланиб бораётганини эътироф этиб, ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, юртимизга ташриф давомида кореялик мутахассислар Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББдаги эксперт-криминалистика марказлари фаолияти билан танишиб, Малака ошириш институтида эксперт-криминалистлар ва профессор-ўқитувчилар учун интерфаол машғулот ўтказадилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech