Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жанговар шайлик синовдан ўтказилди

26 Сентябрь 2023, 07:09

843

ИИВ Академияси кундузги таълими бакалавриатининг 2-ўқув курси отрядлари ўртасида мусобақа ташкил қилинди.

Ҳарбий тайёргарлик кафедраси ҳамда саф қисми ҳамкорлигида курсантларнинг жанговар руҳи ва шайлигини ошириш мақсадида ўтказилган мусобақада жами 7 та отряд қатнашди.

Беллашув шартларига кўра, курсантлар 100 метр масофани югуриб босиб ўтган ҳолда “Макаров” ҳамда “Калашников” қуролларини қисмларга ажратиш ва йиғиш, автомат ўқдонини ўқлаш машқларини бажардилар. Малакали ўқитувчилар томонидан ҳар бир шартнинг тўғри ва белгиланган вақтда бажарилиши назорат қилиб турилди. 

Қизғин беллашув якунида 2-отряд курсантлари энг яхши натижани қайд этиб биринчи, 5-отряд курсантлари иккинчи ҳамда 1-отряд курсантлари учинчи ўринни эгаллади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech