ИИВ академиясининг сафдор, сержант ва офицерлар таркиби ходимлари билан навбатдаги машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар шахсий таркибнинг жанговар шайлиги ва касбий тайёргарлигини ошириш, ходимлар ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.
Шу куни ходимлар жанговар қуроллардан фойдаланиш, уларнинг техник ҳолатини текшириш, қуролларни қисмларга ажратиш ва йиғиш, қурол бириктирилгани тўғрисидаги ҳужжатни сақлаш, фавқуллодда вазиятларда қуролдан тўғри ва хавфсиз фойдаланиш, шунингдек махсус воситалар ва уларнинг вазифалари бўйича амалий кўникмаларини мустаҳкамладилар.
Машғулотлар давомида мутахассислар томонидан ходимларга зарур тавсиялар берилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати