Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори

01 Декабрь 2023, 11:12

569

ИИВ Академиясида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг ўттиз бир йиллигига бағишланган халқаро конференция ўтказилди.

Илмий-амалий конференцияда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Бош прокуратура, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Президент ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вакиллари, мамлакатимиз ҳамда Россия, Қозоғистон ва Тожикистоннинг етакчи олий таълим муассасалари мутахассислари, маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этди.

Тадбир аввалида таълим муассасаси бошлиғи ўринбосари Рутфулло Нигматов сўз олиб, янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинишининг тарихий зарурати ва устувор аҳамиятига тўхталди.

Эътироф этилганидек, янгиланган Конституция мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлади. Асосий қонунда фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кучайтирилди, давлат қурилишининг янги стратегик мақсади ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар янада мустаҳкамланди. Энг муҳими, давлатимизда инсон манфаатлари устуворлигини ўзида ифода этадиган  “инсон – жамият – давлат” принципи мустаҳкамланди.  

Конференцияда “Конституция – қонун устуворлигининг муҳим мезони ва узвий шарти”, “Янги Конституция, фан ва конституциявий ҳуқуқни ривожлантиришнинг концептуал масалалари”, “Ўзбекистон – ижтимоий давлат”, “Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва жамиятдаги манфаатлари: ўзаро боғлиқлик ва мутаносиблик муаммолари”, “Янги Конституциянинг иқтисодий жиҳатлари”, “Конституция – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари манбаидир”, “Ички ишлар органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти” ҳамда бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.

Соҳа вакиллари, юртимиз ва хорижий олимлар томонидан давлатнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашда конституциявий ислоҳотларнинг ўрни, бу борада халқаро ва миллий тажрибанинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech