Чилонзор туманининг 3-сектор ҳудудида ўтказилган тадбирда “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, “Нафосат”, “Диёр” ва “1-Қатортол” маҳалла фуқаролар йиғинлари аъзолари қатнашди.
Тадбир ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни жиловлашда “фуқаробай” ишлаш бўйича методик қўлланманинг тарғиботига бағишланди.
Учрашувда ИИВ Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан “Ўрикзор” маҳалласи мисолида тайёрланган мазкур қўлланманинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган вазифалар, хусусан, “илмий диагноз” асосида ишлаб чиқилган тавсиялар батафсил тушунтириб ўтилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати