ИИВ академиясида “Ички ишлар органларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш ва кўриб чиқиш фаолиятини такомиллаштириш” мавзуига бағишланган конференция ўтказилди.
Тадбирни академия бошлиғи ўринбосари Р. Нигматов очиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил қилинган илмий-амалий анжуманнинг муҳим аҳамиятини таъкидлаб ўтди.
Анжуманда соҳа мутахассислари ва олимларнинг долзарб мавзудаги маърузалари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялари, айни соҳадаги муаммоларнинг илмий-амалий ечимлари борасидаги мулоҳазалари тингланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати