Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан пойтахтимизда “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Унда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, фахрийлар ҳамда ихтисослашган олий ўқув муассасаларида таълим олаётган ёшлар иштирок этди.
Тадбир аввалида интеллектуал ўйин муаллифи ва бошловчиси Абдурасул Абдуллаев сўзга чиқиб, жамоаларни Конституция байрами билан қутлади.
Билимлар баҳсида 43 та жамоа қатнашди. Турнир давомида энг юқори натижа қайд этган 3 та жамоа совриндор бўлди. Шунга кўра, Тошкент давлат юридик университети жамоаси биринчи, Адлия вазирлиги марказий аппарати жамоаси иккинчи, Ички ишлар вазирлиги академияси жамоаси эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Ғолиб жамоа аъзоларининг ҳар бири ташкилотчилар ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати