Қуролли Кучлар академиясида “Жадидлар – миллат фидойилари” кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Турдош олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган кўрик-танловда олтита жамоа иштирок этди. Беллашув 4 шартдан иборат бўлди. Курсант ёшлар жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ҳаёти, серқирра ижод фаолияти, маърифатпарвар боболаримиз асарларининг ғоявий мазмуни ва бугунги замон учун аҳамиятини ўз чиқишлари орқали ёритиб бердилар.
Савол-жавоблар, қизиқарли санҳа кўринишлари ва мунозараларга бой ўтган кўрик-танловда Қуролли Кучлар академиясининг “Маърифат” жамоаси биринчи, Давлат хавфсизлик хизмати академиясининг “Ифтихор” жамоси иккинчи, Ички ишлар вазирлиги академиясининг “Уйғониш” жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
ИИВ академияси Ахборот хизмати