Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жамоалар сараланди

20 Сентябрь 2022, 10:09

725

ИИВ Академиясида “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган мусобақа қизғин паллага кириб бормоқда.

Мини футбол турнирининг саралаш босқичида жами 5 та жамоа иштирок этди. Қуръа натижасига кўра, бир омадли жамоа тўғридан-тўғри финалга йўл олган бўлса, қолган жамоалар саралаш баҳсларида ўз имкониятини синаб кўрди.

Дастлабки ўйинда Қўриқлаш отряди жамоаси ўқув-саф қисми футболчиларига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Иккинчи учрашув ҳам голларга бой ўтиб, унда юридик кафедралар жамоаси бўлим-хизматлар ходимларини 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Ғолиб жамоа футболчилари кейинги турда ижтимоий-гуманитар кафедралар жамоаси билан рўбарў келади. Мазкур ўйинда зафар қучган жамоа финал баҳсида ўқув-саф қисми жамоасига қарши майдонга чиқади.

Турнирнинг ҳал қилувчи баҳслари эртага давом эттирилади.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech