Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жаҳон чемпионатидан навбатдаги медал

20 Ноябрь 2023, 09:11

638

Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида спортнинг бел олиш ва уч кураш тури бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Болгария, Руминия, Россия, Молдово, Грузия, Ҳиндистон, Эрон, Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва мамлакатимиздан 200 нафардан ортиқ спортчи қатнашди.

Жаҳон биринчилигининг аёллар ўртасидаги баҳсларида ИИВ Академияси курсанти Улмекен Узакбергенова (60 кг) финалга қадар барча рақибларини мағлуб этиб, якунда олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақа совриндорлари Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Белбоғли, бел олиш ва уч кураш миллий ассоциацияси томонидан тақдирланди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech