Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Жаҳолатга қарши тарғибот

26 Сентябрь 2024, 06:09

197

Тошкент ахборот технологиялари университетида “Гиёҳвандлик – умр заволи” мавзуида тадбир бўлиб ўтди.

Ёшларни огоҳликка чорлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазирлиги академияси, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва мазкур университет мутасаддилари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда курсантлар қатнашди.

Сўзга чиққанлар гиёҳвандлик ва у билан боғлиқ иллатлар, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар оқибатида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар, жамиятда соғлом муҳитни қарор топтириш ва ёшларни бу каби иллатлар таъсиридан асраш масалаларига атрофлича тўхталдилар.

Таълим муассасалари, маҳаллалар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида ўтказилаётган кенг кўламли профилактик чора-тадбирлар натижасида гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинаётгани, бироқ айрим ёшлар турли омиллар туфайли ушбу иллат таъсирига тушиб қолаётгани айтиб ўтилди.

– Ёшлар томонидан содир этилаётган аксарият ҳуқуқбузарликлар эътиборсизлик натижасида келиб чиқади. Шу боис, гиёҳвандликка қарши курашишда таълим муассасалари бир қаторда, ота-оналарнинг масъулиятини ҳам кучайтириш, маҳаллаларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари кўламини ошириш зарур, – деди полковник Исмоил Ҳимматов.

Тадбир давомида талаб ёшларга зарур тавсиялар берилди. Гиёҳвандликка ружу қўйишнинг салбий оқибатлари аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech