Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Қизларни оилага тайёрлаш масаласига бағишланди

25 Май 2022, 06:05

1491

Юртимизда қизлар тарбияси, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, саломатлигини муҳофаза қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Чунки, соғлом ва баркамол авлод миллатнинг давомчилари саналади.

Ички ишлар вазирлиги академияда “Соғлом турмуш тарзи – келажак пойдевори” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. ИИВ Марказий поликлиникаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда қизлар саломатлигини асраб-авайлашнинг муҳим жиҳатлари хусусида сўз борди. 

Таъкидлаб ўтилганидек, муҳтарам Президентимизнинг ғамхўрлиги билан юртимизда ёшлар таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга касб-ҳунар ўргатиш, бандлигини таъминлаш, ҳаётда ўз ўрнини топишига қўмаклашишга қаратилган изчил механизмлар татбиқ қилинган.  

Давра суҳбатида сўз олганлар репродуктив саломатлик, қизларни оила қуришга тайёрлаш ва уларнинг тиббий маданиятини ошириш масалаларига тўхталиб, никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг афзалликлари, эрта оила қуришнинг салбий оқибатлари, айрим хасталикларнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан курсант қизларга тиббий-психологик маслаҳатлар беришди. 

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech