Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Қизлар билан мулоқот

20 Март 2026, 17:48

58

ИИВ академиясида курсант қизларни турмушга тайёрлаш, оилавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.

Маълумки, оила авлодлар давомийлигини, юрт фаровонлигини таъминлайдиган тарбия ўчоғи саналади. Жамиятда миллий қадриятларнинг мустаҳкам қарор топиши ҳам оилалардаги маънавий муҳитга боғлиқ.

Давра суҳбатида аёлларнинг оиладаги ўрни, фарзанд тарбиясидаги роли, келажак авлодларни баркамол инсон этиб вояга етказишда оналар зиммасидаги вазифалар, ички ишлар органлари тизимида хизмат қилаётган хотин-қизлар зиммасидаги бурч ва масъулият ҳақида фикр алмашилди.

Сўзга чиққанлар соҳада шараф билан ишлаётган фидойи аёллар мисолида курсантларга ҳаётий маслаҳатлар бердилар. Шу билан бирга, репродуктив саломатликка риоя қилиш, тиббий маданиятни ошириб боришнинг муҳимлиги, эрта оила қуришнинг салбий оқибатлари тушунтириб ўтилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech