Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Иқтидорли курсантларга кўкрак нишони топширилди

16 Май 2022, 08:05

1630

Янги ўқув ҳафтаси олдидан Ички ишлар вазирлиги академияси саф майдонида ўтказилган тантанали тадбирда ўқув муассасаси раҳбарияти, шахсий таркиб аъзолари ва кундузги таълим курсантлари иштирок этди.

Тадбирда Академия бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Музаффар Зиёдуллаев сўзга чиқиб, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш борасидаги изчил чора-тадбирларга тўхталди.

Маълумки, Президентимизнинг “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ўқув даргоҳида самарали механизмлар жорий этилди. Таълим жараёни ислоҳ қилиниб, ўқитишнинг илғор ёндашувлари йўлга қўйилди. Курсантларнинг касбий салоҳияти ва маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилиб, профессионал кадрлар тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилди.

Иқтидорли курсантлар кенгаши ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббус ва истакларини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил қилинган эди. Эндиликда кенгаш аъзолари учун алоҳида кўкрак нишони ҳам таъсис этилди. Тадбирда ўзининг билим салоҳияти, интеллектуал дунёқараши, фидойилиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган 55 нафар ўғил-қизга “Иқтидорли курсант” кўкрак-нишони топширилди.

– Куни кеча Академия бошлиғи кенгаш аъзолари билан учрашиб, ёшларга улкан ишонч билдирдилар, – дейди 2-босқич курсанти Малика Ўрмонова. – Қизғин мулоқот давомида таклиф ва мулоҳазалариз муҳокама қилинди, долзарб масалаларнинг ечими борасида фикр алмашдик. Очиғи, зиммамиздаги улкан вазифалардан руҳланиб, маррани янада баландроқ олдик. Биз, Янги Ўзбекистон ёшлари замонавий имкониятларга юксак билим олиш йўлидаги муносиб ютуқлар билан жавоб беришимиз керак.

Шу куни нуфузли спорт мусобқаларида совринли натижаларга эришган бир гуруҳ курсантлар ҳам тантанали равишда рағбатлантирилди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech