ИИВ Академияси курсантлари пойтахтимиздаги “ИТ-Парк” фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Истиқболли “Старт-уп” лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда уларни ички ва ташқи бозорларга чиқаришга ихтисослашган ушбу маскан бундан икки йил муқаддам қуриб, фойдаланишга топширилган эди. Мутахассисларнинг фикрича, “ИТ-Парк” мамлакатимиз дастурчилари ва иқтидорли ёшлар учун зарур шарт-шароитларни яратди.
Саёҳат давомида курсантлар дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг замонавий имкониятлари, амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболли дастурлар ҳақида маълумотга эга бўилшди. Академия фаолиятида таълимнинг инновацион ёндашувларини татбиқ этиш борасида қилинаётган кенг кўламли ишлар юзасидан фикр алмашилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати