ИИВ Академияси курсантлари ўртасида “Ахборот хавфсизлиги билимдонлари” мавзуида викторина ўтказилди.
Тадбир аввалида Академия бошлиғининг ахборот технологияларини ривожлантириш бўйича ўринбосари, майор Жамшид Исроилов сўз олиб, ички ишлар органларида рақамли технологияларнинг ўрни, беллашувининг мақсад ва вазифалари хусусида тўхталди.
Викторинада 3-босқичда таълим олаётган курсантлардан иборат 7 та жамоа “Ахборот технологияларини қўллаган ҳолда содир этилган жиноятларга қарши курашишда учраётган муаммоли вазиятларни кўрсатиш”, “Тезкор савол-жавоб” ҳамда “Компьютер ёрдамида амалий топшириқларни бажариш” шартлари бўйича ўзаро беллашди.
Жамоаларнинг чқишлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази, ИИВ Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотларни ҳимоялаш бошқармаси мутахассислари, шунингдек Академиянинг Ахборот технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан баҳолаб борилди.
Беллашув якунида “Cyber Guard” жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар диплом билан тақдирланган бўлса, бир гуруҳ ёшлар “Энг фаол иштирокчи”, “Энг креатив иштирокчи” номинацияларини қўлга киритди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати