Ички ишлар вазирлиги академиясида Хитойнинг “Beijing Construction Engineering Group Co. Ltd” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Хитой Халқ Республикасининг грант маблағлари ҳисобидан барпо этилаётган “Инновацион таълим фонди” техник-иқтисодий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Томонлар мазкур лойиҳанинг сифатли амалга оширилишидан манфаатдор эканликларини билдирдилар. Ўз навбатида, замонавий иншоот таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди. Шу куни хитойлик мутахассислар томонидан “Инновацион таълим фонди” қурилиши режалаштирилган ер майдони ўрганилди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати