Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Истеъдод эгалари муносиб тақдирланди

29 Август 2022, 09:08

1112

Ички ишлар вазирлиги маданият саройида “Санъатда ҳаваскор истеъдодлар” республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Тадбир “Ватанга ва халққа хизмат қилиш – энг олий бурчимиз!” шиори остида амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, ички ишлар органларида хизмат қилаётган санъатсевар ҳаваскорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш, иқтидор эгаларининг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилди.

Анъанавий тарзда иккинчи маротаба ўтказилган танловда ИИВ Қоровул қўшинлари бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари ҳамда Ички ишлар вазирлиги академияси жамоалари қатнашди.

Жамоалар “Таништирув”, “Қўшиқчилик” ва “Эркин мавзу” шартлари бўйича ўз чиқишларини намойиш этдилар. Иштирокчиларнинг чиқишлари таниқли маданият ва санъат намояндалари, маънавият тарғиботчиларидан иборат ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди.

Кўрик-танлов якунида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринга Андижон ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари муносиб кўрилди. Ички ишлар вазирлиги академияси, Фарғона ва Жиззах вилоятлари жамоаларининг чиқишлари эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech