Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти етказилди

10 Ноябрь 2021, 06:11

1930

ИИВ Академиясининг “жиноий жазоларни ижро этиш фаолияти” мутахассислиги бўйича билим олаётган курсантлари билан ўтказилган давра суҳбатига вазирлик ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти вакиллари таклиф этилди.

Давра суҳбати давлатимиз раҳбарининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Жазони ижро этиш департаментининг бошқарма бошлиғи, подполковник О.Сатимбаев Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ички ишлар органлари, хусусан, жиноий жазоларни ижро этиш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга батафсил тўхталди.

Маълумки, соҳани тубдан ислоҳ этиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ташкил этилиб, унинг фаолиятини тартибга солувчи низом тасдиқланди. Мазкур низомда ички ишлар органларининг жазони ижро этиш тизими, хусусан, департаментнинг асосий вазифа ва функсиялари, фаолиятни ташкил этиш йўналишлари, ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлик масалалари назарда тутилди. Айни пайтда соҳа учун етук малакали кадрлар тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш борасида ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мулоқот чоғида тизим олдидаги муҳим вазифалар ижросини таъминлаш ва ислоҳотларни амалиётга самарали татбиқ этишда ходимлар, айниқса ушбу йўналишда таълим олаётган курсантлар зарур касбий билим ва кўникмаларга эга бўлиши таъкидланди. Шунингдек назария ва амалиётни уйғунлаштиришда юзага келаётган айрим муаммоларнинг ечимлари юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Давра суҳбати якунида фанларни юқори натижалар билан ўзлаштираётган бир гуруҳ курсантлар департамент томонидан ҳуқуқий адабиётлар тўплами билан тақдирланди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech