Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ислоҳотлар талаби ва масъулияти етказилди

26 Апрель 2024, 03:04

575

Ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат жавфсизлиги департаменти бошлиғи, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев академия магистрлари билан мулоқот қилди.

Тадбир аввалида ички ишлар органлари тизимидаги изчил ислоҳотлар, хусусан, жамоат тартибини сақлаш, аҳолимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда амалиётга татбиқ қилинаётган самарали механизмлар хусусида сўз борди.

Департамент бошлиғи тизимдаги улкан янгиланишлар жамиятда инсон қадрини юксалтириш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, барча юртдошларимиз учун осойишта ва хавфсиз муҳитни қарор топтиришдек эзгу мақсадларга йўналтирилганини алоҳида таъкидлади.

Мулоқот давомида халқчил ислоҳотларга мос раҳбар кадрларга қўйилаётган долзарб талаблар ҳам етказилди. Бугунги шароитда ҳар бир ходим етарли билимга эга бўлиши, мулоқот ва муомала маданиятини юксалтириши, ҳар қандай мураккаб вазиятда тўғри қарор қабул қилиб, зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан бажариши, энг муҳими, халқимизга садоқат билан хизмат қилиши кераклиги айтиб ўтилди.

Тадбир сўнггида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, тизим фаолиятини янада такомиллаштиришга оид таклифларини билдирдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech