Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида

22 Февраль 2023, 09:02

1155

ИИВ Академияси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилояти туманларида фаолиятини давом эттирмоқда.

Ишчи гуруҳ вакили, подполковник Турғун Кучкаровнинг айтишича, ҳудудларни ўрганиш жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борадаги таҳлиллар айрим маҳаллаларда аҳоли билан манзилли ишлаш, уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва таълимга йўналтириш, бандлик масалаларини ҳал этишда муаммолар борлигини кўрсатган. Мавжуд ҳолат сектор мутасаддилар, ички ишлар органлари раҳбарлари, маҳалла раислари, фаоллар иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли вазифалар ишлаб чиқилди.

Маълумки, криминоген вазиятни барқарор сақлаш содир қилинган ҳар бир жиноятнинг сабабини ўрганиш, унга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этишга боғлиқ. Бу эса ишни ҳамжиҳатликда ташкил этишни талаб этади. Ишчи гуруҳи томонидан мазкур йўналишдаги ишлар ўрганилганда, ечимини кутаётган долзарб масалалар мавжудлиги аён бўлди ва ички ишлар органларининг тегишли соҳавий хизматлари раҳбарларига зарур тавсиялар берилди.      

Бундан ташқари, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш юзасидан туман ҳокимларига таклифлар киритилди. Таълим масканларида ўтказилган учрашувлар давомида ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарлик тарғиботини кучайтириш орқали уларни ҳаётга муносиб тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech