Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

INTERPA: ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНДИ

25 Ноябрь 2024, 09:11

225

11–13 ноябрь кунлари INTERPA халқаро ташкилоти аъзолари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида йиғилдилар. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари ҳам иштирок этди.

Дастлаб Ижроия кенгаш ва Бош ассамблея йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар глобал хавфсизлик ва барқарорлик йўлида алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, келгусидаги устувор йўналишларга эътибор қаратдилар. Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар ва ҳамкор таълим муассасалари иштирокида ўтказиладиган галдаги учрашувлар юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек, INTERPA доирасида “Полиция фаолиятида сунъий интеллект” мавзусида XIII халқаро конференция ҳам ўтказилди. Халқаро ва маҳаллий мутахассислар иштирок этган анжуманда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятида сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан фойдаланиш, соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, бу борада ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Ялпи мажлис ва сессияларда “Полиция фаолиятида сунъий интеллект”, “Сунъий интеллект орқали жиноятчиликни прогноз қилиш”, “Сунъий интеллект ва криминалистика”, “Сунъий интеллектни интеграциялашдаги муаммо ва имкониятлар”, “Хавфсизликни таъминлашда сунъий интеллектни қўллаш”, “Дрон ҳужумларидан ҳимояланишда сунъий интеллектдан фойдаланиш” ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди. Конференция иштирокчилари учун “Полиция фаолиятида сунъий интеллект” кўргазмаси ташкил қилинди.

Хориж сафари давомида ИИВ академияси вакиллари Қирол Фаҳд номидаги Саудия Арабистони хавфсизлик коллежи фаолияти билан танишдилар. Икки томонлама мулоқотда муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди. Бундан ташқари, делегациямиз аъзолари Қатар, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон ва Ҳиндистоннинг турдош олий таълим муассасалари вакиллари учрашиб, кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech