Янги йил байрами арафасида Ички ишлар вазирлиги академияси вакиллари бир гуруҳ соҳа фахрийларини йўқлашди.
Хайрли тадбир таълим муассасаси раҳбарияти ташаббуси билан фахрийлар ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёши улуғларга ғамхўрлик кўрсатиш орқали жамиятда инсон қадрини улуғлаш мақсадида ташкил қилинди.
Самимий учрашув нуроний отахону оналарга чексиз қувонч бағишлади. Уч авлод вакиллари файзли дастурхон атрофида дилдан суҳбат қуриб, эл-юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида кечган умр йўлларини ёдга олишди. Хонадон эгаларига байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.
Шу куни хизмат пайтида вафот этган марҳум ходимларнинг оила аъзоларига ҳам меҳр-мурувват кўрсатилди. Жажжи болажонлар Янги йил совғаларини катта шоду хуррамлик билан қарши олишди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати