Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илғор тажрибалар ўрганилди

12 Май 2022, 08:05

1181

ИИВ Академиясида Тошкент давлат юридик университети ихтисослаштирилган филиалининг 3-курс талабалари учун қисқа муддатли ўқув машғулотлар ўтказилди.

Мазкур таълим маскани давлатимиз раҳбарининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган эди. Филиалда “ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш” мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрлаш уч йиллик бакалавриат дастури асосида амалга оширилади. Шунингдек бу ерда олий юридик маълумотга эга бўлган кадрлар қайта тайёрланади.

Қисқа муддатли ўқув машғулотлари таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш соҳасида илғор тажрибаларни оммалаштириш, ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинди.

Талабалар дастлаб Академия фаолиятидаги янгиланишлар, ўқув жараёнига татбиқ этилган ўзига хос ёндашувлар билан танишдилар. Шундан сўнг ўқув даргоҳининг тажрибали профессор-ўқитувчилари томонидан “Ички ишлар органлари ходимларининг халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатлар билан ишлашда юзага келаётган муаммолар”, “Воқеа содир бўлган жойни кўздан кечиришда эксперт-криминалистнинг вазифалари”, “Экспертиза ва тадқиқотлар ўтказишда криминалистик техник воситалардан фойдаланиш методлари” мавзуларида семинар-тренинг ўтказилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

 

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech