Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан ИИВ академиясида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.
Хотин-қизлар ўртасида соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган беллашувда 31 та жамоа иштирок этди. Уларга 20 та савол йўлланиб, якунда шу асосда билимдонлар саралаб олинди.
Шунга кўра, аёл ходималар ўртасида “Жасорат соҳибалари”, курсант қизлар ўртасида эса “Гортензия” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати