Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмли аёллар – Янги Ўзбекистоннинг таянчи

16 Февраль 2024, 08:02

966

Ички ишлар вазирлиги академиясида Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Олима аёллар меҳнатини эътироф этиш, ёш изланувчиларни қўллаб-қувватлаш ва илм-фанга кенг жалб қилиш, илмий салоҳиятни юксалтириш мақсадида ташкил қилинган тадбирда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ҳамда курсантлар иштирок этди.

Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова сўз олиб, юртимиз хотин-қизларининг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш, илм-фан билан шуғулланишлари учун улкан имкониятлар яратиш устувор вазифа эканлигини таъкидлади.  Янги Ўзбекистон аёллари нафақат оилада, балки мамлакат ҳаётининг турли жабҳаларида ибрат бўлиб келаётгани эътироф этилди.

Мулоқот руҳида ўтган тадбирда хотин-қизларнинг илм-фан ривожидаги ўрни, эришаётган ютуқлари, бу борада академияда йўлга қўйилган устоз-шогридлик анъаналари алоҳида қайд этилди. Олимларнинг долзарб мавзулардаги  маърузалари тингланди. Илмий салоҳиятни юксалтиришда фаол жонбозлик қилаётган хотин-қизлар  ташаккурномалар билан тақдирланди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech