Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмий-амалий семинар

31 Октябрь 2023, 07:10

939

ИИВ Академиясида пробация хизмати фаолиятини такомиллаштиришга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Унда Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан соҳа вакиллари, ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари, кундузги таълимнинг “пробация фаолияти” ҳамда “жазони ижро этиш фаолияти” йўналишлари курсантлари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққанлар пробация назоратидаги шахс, ушбу тоифадагилар билан профилактик ишларни ташкил этиш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, жазони ўтаб қайтган шахсларни ижтимоий мослаштириш, пробация электрон базасини юритиш масалаларига тўхталиб, мавжуд муаммоларнинг ечимларига қаратилган мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech