Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмий-амалий конференция

25 Ноябрь 2024, 08:11

251

ИИВ академиясида “Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзуига бағишланган илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда қатор вазирлик ва ташкилотлар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг психолог мутахассислари, етакчи таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар қатнашди.

Анжуман иштирокчилари замонавий шароитда фаолиятни психологик таъминлашнинг муҳим аҳамияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг руҳий тайёргарлиги ошириш масалалари, бу борада амалиётга татбиқ қилинган илғор ёндашувлар ва ечимини кутаётган муаммолар хусусида фикр алмашдилар. Мавзу доирасида соҳа вакилларининг маърузалари, амалий таклифлари тингланди.

Конференция доирасида Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги ўртасида меморандумлар имзоланди. Шунингдек, ички ишлар органлари тизимида ўтказилган “Энг яхши психолог” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди.

Конференцияда ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-майор Д. Назармуҳаммедов иштирок этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech