Диққат! Сайт синов режимида
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмий-амалий конференция

28 Ноябрь 2023, 10:11

369

ИИВ Академиясида “Ички ишлар органлари ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини таъминлаш: бугунги ҳолати ва истиқболлари” мавзуида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Анжуман ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти Жисмоний ва жанговар тайёргарликни ташкил этиш бошқармаси, вазирлик таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмалари, идоравий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Тадбирни Академия бошлиғи ўринбосари, подполковник Бобур Дадажонов очиб, ички ишлар органларидаги ислоҳотлар жараёнида соҳа ходимларининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш борасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар, келгусидаги муҳим вазифалар, илмий-амалий анжуманнинг долзарб аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Онлайн ва офлайн форматда бўлиб ўтган конференцияда “Ички ишлар органлари ходимлари малака ошириш тизимида жанговар ва жисмоний тайёргарликнинг ўзига хос хусусияти”, “Тизим ходимларининг жанговар тайёргарлигини оширишда ўқотар қуроллардан фойдаланишнинг муҳим аҳамияти”, “ИИВ Академияси курсантларининг жисмоний тайёргарлигини таъминлаш”, “Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатишни қўллаш соҳасида касбий ўқ отишни методик таъминлаш муаммолари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Соҳа мутахассислари касбий тайёргарликни таъминлаш, соҳа ходимларининг жанговар ва жисмоний чидамлилик қобилиятларини ривожлантириш, мазкур фаолият бўйича хорижий давлатларда шаклланган ижобий тажрибалар хусусда фикр алмашилиб, қатор таклиф ҳамда тавсиялар билдиришди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech