Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илмга қизиқувчи ёшлар учун яна бир имконият

06 Ноябрь 2024, 05:11

186

Ички ишлар вазирлиги академиясида Курсантлар илмий жамияти фаолият бошлади. Ёшлар билан ўтказилган учрашувда унинг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.

Тадбирда академия бошлиғи ўринбосари Руфтулло Нигматов сўз олиб, мазкур ташаббус курсантларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш, ёш тадқиқотчилар сафини кенгайтириш, тизим учун илмий-педагог кадрлар тайёрлаш учун муҳим қадам бўлганини таъкидлади.

Айтиб ўтилганидек, эндиликда ёшларнинг илмий-ижодий салоҳиятини ривожлантириш бўйича самарали чора-тадбирлар амалга оширилади. Янги тизим орқали таълим, амалиёт ва илмий-тадқиқот фаолияти ўртасидаги узвийлик янада мустаҳкамланади. Энг муҳими, илмга қизиқувчи курсантлар учун имкониятлар кенгаяди.

Шу куни Курсантлар илмий жамияти кенгашининг биринчи йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда илмий жамият таркиби ва жорий ўқув йилига мўлжалланган иш режаси муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди. Курсантлар таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech