Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илм-маърифатсиз тараққиётга эришиб бўлмайди

03 Октябрь 2024, 08:10

327

Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи кундузги таълим бакалавриатининг битирувчи босқич курсантлари билан учрашди. Тадбир давлатимиз раҳбарининг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида белгилаб берилган устувор вазифаларга бағишланди.

Учрашув аввалида юртимиз ёшларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг фаол аъзоси сифатида ўзини намоён этиши учун уларга муносиб шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар эътироф этилди.

Айниқса кейинги йилларда муҳтарам Президентимиз таълим соҳаси тубдан ислоҳ қилингани, Янги Ўзбекистонда таълим тизими тараққиётнинг муҳим стратегик йўналиши этиб белгилангани айтиб ўтилди.

– Сизлар билан очиқ мулоқот қилиш, таклиф ва муаммоларингизни тинглаш бугунги тадбирнинг асосий мақсадидир, – деди ўқув даргоҳи бошлиғи Рустам Хатамов. – Чунки ёшлар масаласи ҳозирги таҳликали даврда долзарб аҳамият касб этмоқда. Давлатимиз раҳбари “таълимда, маърифатда орқада қолганлар, ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Бу эса ёшларимиз таълим-тарбияси борасида барчамизга улкан масъулият юклайди.

Мулоқотда курсант ёшлар буюк аждодларимиздан ибрат олиб, мамлакатимиз ҳаётига юксак дахлдор бўлишлари, янги авлод кадрлари сифатида замонавий билимларни пухта эгаллашлари зарурлиги таъкидланди.

– Мен курсантларимиз билим салоҳияти, дунёқараши, ватанпарварлиги билан бошқаларга ҳамиша ўрнак бўлиши кераклигини айтаман. Чунки жамиятдаги тенгқурларингиз сизлар каби билимли, ўз мақсадига собит, эл-юрт учун хизмат қилишни шараф деб билган ёшларга эргашади, – деди академия бошлиғи.

Учрашувда фаол курсантларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Ватанпарварлик тарбияси йўналишида ишларни тизимли ташкиллаштириш, ёшларнинг фаол ҳаётий позицияси, она Ватан тақдирига бўлган масъулиятини ошириш, ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетини кучайтириш, курсантлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида масъул раҳбарларга топшириқлар берилди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech