ИИВ академиясида Тезкор қидирув департаменти билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди.
Терроризмга қарши курашиш хизмати вакиллари, соҳа мутахассислари, ихтисослик кафедралари профессор-ўқитувчилари ва курсантлар иштирокида ўтган тадбир ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда диний вазият барқарорлигини таъминлаш омиллари, ёшлар онги ва маънавиятини заҳарлашга қаратилган ёт ғоялар, бундай хуружлардан ҳимояланиш йўллари ҳақида сўз борди.
Мутахассислар диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликка раҳна солаётган омилларга тўхталиб, ёшларни ҳамиша огоҳ бўлишга, интернет тармоғи орқали тарқатилаётган бузғунчи ғояларга қарши маърифат билан курашишга, юртимизга дахлдор бўлишга, касбий фазилатларни шаклланитириб боришга ундадилар.
Тадбир давомида курсантлар диний радикализм билан боғлиқ хавф-хатарлар ва уларнинг олдини олиш чоралари хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
ИИВ академияси Ахборот хизмати