Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илм-фанга бефарқ бўлмаган барча ёшлар бирлашди

26 Ноябрь 2025, 05:11

122

17–22 ноябрь кунлари ИИВ академиясида “Курсантларнинг илмий ютуқлари ва инновацион ғоялари” III илм-фан фестивали бўлиб ўтди.

Тадбир очилишида академия бошлиғи ўринбосари Руфтулло Нигматов сўз олиб, илм-фан ва инновациялар Янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим таянчи эканлигини, анъанавий фестиваль олимлар, ёш тадқиқотчилар ва курсанлар учун илмий майдонга айланиб бораётганини таъкидлади.

Ёшларни илм-фанга қизиқтириш, уларнинг илмий ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида фаол иштирокини таъминлашни кўзлаган фестиваль доирасида долзарб мавзуларга бағишланган илмий-амалий конференциялар ташкил қилинди.

Бундан ташқари, иштирокчилар “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактикани амалга оширишнинг замонавий механизмлари”, “Коррупцияга қарши курашиш – тараққиёт кафолати”, “Маҳкумлар билан тарбиявий ишлар олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари” каби мавзуларда ўтказилган давра суҳбатларида атрофлича фикр алмашди.

Айниқса “Киберхавфсизлик билимдони”, “Ҳуқуқий викторина” “Заковат”, “Криминология билимдони” беллашувлари курсантларнинг касбий билими, интеллектуал салоҳияти ва ҳуқуқий дунёқарашини бойитишга, уларни янги ютуқ ва ғоялар сари руҳлантиришга хизмат қилди.

Беш кун давом этган фестиваль якунида энг фаол ва ташаббускор ёшлар сертификат билан тақдирланди. Муҳими, тадбир курсантларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этишида улкан имконият яратди.  

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech