Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илғор ютуқлар ўрганилди

12 Февраль 2025, 07:02

243

ИИВ академияси магистрлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб қайтишди.

Хориж сафари икки томонлама ҳамкорлик доирасида ушбу мамлакатнинг илғор ютуқларини ўрганиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида амалга оширилди.

Сафар давомида қисқа муддатли тренинг ташкил қилинди. Малакали мутахассислар томонидан жамоат хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодий ва кибержиноятларга қарши курашиш, замонавий бошқарувни ташкил этиш каби йўналишларда машғулотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, тингловчилар ихтисослашган муассасаларда бўлиб, полиция тизимида қўлланилаётган илғор технологиялар ва сунъий интеллект имкониятлари билан танишдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech