Очиқлик, тезкорлик ва холислик
O'z Ўзб Рус En

Янгиликлар

Илғор хорижий тажриба – замонавий таълимнинг муҳим жиҳати

2 Октябр 2026, 22:53

37

Ички ишлар вазирлиги академиясида таълим олаётган тингловчилар илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида Қатар давлатида бўлди.

Хориж сафарида жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашишда қўлланилаётган инновatsiон ёндашувлар, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар, замонавий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича энг илғор тажрибалар ўрганилди.                                                                      

Ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида ташкил этилган машғулотлар давомида қатарлик мутахассислар томонидан кибертаҳдидларни бартараф этиш, очиқ манбалар асосида маълумотларни излаш ва таҳлил қилиш, блокчейн ва криптовалюталар билан боғлиқ ноқонуний оперatsiяларни аниқлаш, молиявий фирибгарликларни фош этиш, шубҳали транзакцияларни кузатиш ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш ҳолатларини ҳужжатлаштириш бўйича машғулотлар ўтказилди.

Шу билан бирга, сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланган ҳолда криминоген хавфларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, жиноятчиликка қарши самарали курашиш, рақамли технологиялар ёрдамида жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида йўлга қўйилган энг сўнгги ютуқлар ўрганилди.

Ўқув курси якунида полиция академияси бошлиғи Наиф Муҳаммад Ал-Манаи Ўзбекистон ва Қатар Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий самарасини эътироф этиб, ҳозирги глобал шароитда тажриба алмашинувини кучайтириш ва кадрлар салоҳиятини ошириб бориш муҳимлиги алоҳида таъкидлади. Тингловчиларга махсус сертификатларни топширди.

Хориж сафари киберхавфсизлик, рақамлаштириш, сунъий интеллект ва ахборот технологиялари бўйича замонавий билим ва кўникмаларни ўзлаштиришда муҳим аҳамият касб этди.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech