Очиқлик, тезкорлик ва холислик
Рус Ўзб O'z En

Янгиликлар

Илғор тажрибалар ўрганилди

30 Апрель 2024, 10:04

671

25 апрель куни Ички ишлар вазирлиги академияси профессор-ўқитувчилари Орёл юридик институтида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиб, ўзаро тажриба алмашиб қайтдилар.

Анжуман йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда қўлланилаётган махсус техник қурилма ва дастурий таъминотлар кўргазмаси билан бошланди. Ўзбекистон, Озарбайжон ва Беларусь Республикаларидан таклиф этилган меҳмонлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаёт замонавий маҳсулотлар билан танишдилар. 

Шундан сўнг “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини бошқариш” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Соҳа мутахассислари, олим ва экспертлар, турдош олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этган анжуманда соҳага татбиқ қилинаётган инновацион ёндашувлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Маърузачиларнинг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қонунчиликни тизимлаштириш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш”, “Йўл ҳаракати атамалари. Пиёдаларнинг ҳаракатланиш воситаси”, “Йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида дастлабки маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш”,  “Йўл ҳаракати соҳасида давлат ваколатларини алоҳида субъектларга ўтказишнинг маъмурий-ҳуқуқий асослари” каби мавзулардаги чиқишлари тингланди.

Айтиш жоизки, илмий-амалий конференцияда ИИВ академияси кафедра бошлиғи, профессор Саъдулла Калауов “Шаҳар жамоат транспорти жозибадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш орқали автомобиль йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш” мавзуидаги маърузаси билан қатнашиб, қатор таклифларини билдирди.

Анжуманинг эртаси куни иштирокчилар Орёл юридик институти тасарруфидаги ўқув-полигон фаолияти билан танишдилар. Маҳаллий профессор-ўқитувчилар ва курсантлар томонидан мотоцикл ва автомобилларни экстремал шароитларда бошқариш бўйича кўргазмали чиқишлар, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда фойдаланиладиган техник ускуналар намойиш қилинди. Шунингдек, меҳмонлар ўқув муассасасида яратилган шароитларни кўздан кечириб, соҳа учун кадрлар тайёрлашнинг ўзига хос ёндашувлари юзасидан фикр алмашдилар.

ИИВ академияси Ахборот хизмати

Чоп этиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech