Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбони ёшларни миллий адабиётимизга, китобхонликка ошно этадиган маърифат масканларидан бирига айланди.
Куни кеча Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ушбу масканда яна бир адабиёт байрами ташкил қилинди. Таниқли ёзувчи ва шоирлар, устоз ва мураббийлар иштирок этган тадбирда олий ўқув муассасалари ёшларига бадиий адабиётлар тўплами топширилди.
Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ва олий таълим муассасалари вакиллари сўз олиб, муҳтарам Президентимиз томонидан миллий адабиётимизга кўрсатилаётган юксак эътибор, ёшлар таълим-тарбияси йўлида олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этиб ўтишди.
Тадбирда пойтахтимиздаги 25 та олий таълим даргоҳига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан нашр этилган жами 10 минг дона китоб тақдим этилди.
ИИВ Академияси Ахборот хизмати